Бухоро вилояти. Асоссиз қарздорликка аниқлик киритилди

Ромитан туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Ромитан тумани, “Гулистон” маҳалласи, Гулистон кўчаси,  83 уйда яшовчи фуқаро Малоҳат Файзиевадан хонадонида фойдаланилган табиий газ учун “Ғарбгазтаьминот” унитар корхонаси Ромитангаз филиали томонидан 1 240 951 сўм нореал қарздорлик қўйилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушди.

Ушбу мурожаат туман жамияти ва “Ромитангаз” филиали мутахассислари иштирокида мурожаатчи хонадонига бориб ўрганилиб, қайта хатлов ўтказилди. Ўрганишлар натижасига кўра истеъмолчининг ҳозирги кунда табиий газдан 2 000 сўм қарзи борлиги аниқланди.

Жамият кўмаги билан М.Файзиеванинг фойдасига 1 238 951 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.