Yangiliklar

Дахлдорлик ҳисси билан яшашни қачон ўрганамиз?

Лоқайдлик даври ўтди

Бугун жамиятимиз ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар ва туб ислоҳотлар жараёни фуқаролик жамияти институтлари дея таърифланадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмаларидан ҳам ижтимоий фаолликни талаб этмоқда. Хўш, ижтимоий фаоллик ўзи нима? Бугунги ислоҳотлар жараёнида ННТларнингтутган ўрни қандай бўлиши керак?

Ижтимоий фаоллик деганда киши қайси касбнинг эгаси бўлишидан, қандай лавозимда ишлашидан қатъий назар, унинг жамият ривожига ҳисса қўшишга, замондан ортда қолмасликка бўлган ҳаракатини тушуниш мумкин. Мана шу жараёнда у ўзини шахс ва фуқаро сифатида намоён қилади, – дейди биз билан суҳбатда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир САРИМСОҚОВ. – Бугун юртдошларимизнинг ижтимоий фаоллашаётганини кўриб турибмиз. Ижтимоий тушкунлик, ўзгаришларга, ислоҳотларга лоқайдлик даври ўтди, юртдошларимизда ташаббусни, янгиликка бўлган интилишларни кўраяпмиз.

  • Юртдошларимизда ижтимоий фаоллик ортганини кўраяпмиз, дедингиз. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
  • Баъзан, “ижтимоий тармоқлар ижтимоий фаолликни кучайтириб юборди”, деган мазмундаги фикрларни ҳам эшитамиз. Лекин ижтимоий фаоллик билан ижтимоий тармоқлардаги фаоллик ўртасида катта фарқ бор. Ижтимоий тармоқлардан туриб ўзининг субъектив фикрларини улашиб, кечаётган воқеа-ҳодисаларга фақат ва фақат негатив муносабат билдириб ўтириш, бу ҳали ижтимоий фаоллик дегани эмас.

Ҳар қандай ижтимоий ҳодисага нимадир сабаб бўлади, нимадир туртки беради. Ижтимоий фаоллик ҳам ўз-ўзидан содир бўладиган жараён эмас.

Ўйлайманки, мустақил мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторида кўриш ҳар бир ўзбекистонликнинг орзуси. Лекин бу орзу кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Юртдошларимиз қалбидаги ана шу истакнинг янада ортиб, янги Ўзбекистонни барпо этишга бўлган иштиёқнинг кучайишига, айтиб ўтганимиз – ижтимоий фаолликнинг ортишига, шубҳасиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошлаб берган шиддатли демократик ислоҳотлар туртки берди.

Бугун Ўзбекистон миллий тикланишдан миллий юксалиш томон қадам ташлади. Мазмун-моҳиятига кўра, инсонларни ҳаётдан рози қилишга, тараққиёт ва фаровонликка қаратилган ислоҳотларнинг самарали амалга ошишини ким истамайди? Ким бундай жараёндан четда қолишни истайди? Ўйлайманки, ҳеч ким. Ислоҳотларга, ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси шахсни ижтимоий фаол бўлишга ундайди. Саволингизга жавоб шу.

  • Мана, ўтган вақт ичида давлат идоралари фаолиятининг очиқлиги, самарадорлиги, жамият олдидаги ҳисобдорлиги ва бошқа кўплаб йўналишларда эришилаётган ижобий кўрсаткичлар, ҳатто хорижда ҳам эътироф этилмоқда. Хўш, ННТлар томонидан ҳам эътирофга арзийдиган ишлар қилинаяптими? Умуман, ислоҳотлар жараёнида уларнинг тутган ўрни қандай бўлиши керак?
  • Биз бу саволни ўзимизга кўп берамиз.
  • Қарийб 9 млрд. сўм етказилган зарарнинг истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилгани, албатта, эътирофга лойиқ. 8 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган, дедингиз. Улар таҳлил қилинадими?
  • Албатта. Истеъмолчилардан келаётган мурожаатлар таҳлили муаммолар асосан қайси соҳаларда тўпланиб қолаётганини кўрсатади. Уларни ўрганиб чиқиб, тегишли чоралар ишлаб чиқамиз. Федерация ва унинг қуйи тузилмалари томонидан олиб борилган мониторинглар, ўтказилган ижтимоий сўровлар натижасида аниқланган камчилик ва қонунбузилиш ҳолатлари жамоатчилик назорати тартибида манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органларига киритиб келинмоқда.
  • Маълумки, аҳолини иш билан таъминлаш нафақат иқтисодий, балки катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ўткир муаммолардан бири ҳисобланади. Федерация тизимида бу борада ҳам қандайдир чора-тадбирлар амалга ошириляптими?
  • Аввало, бир масалага ойдинлик киритиб ўтсам. Маълумки, нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) деганда даромад олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади. Лекин амалдаги қонунчиликда, хусусан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида ННТлар уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилган.
  • Сўнгги пайтда “ижтимоий тадбиркорлик” атамаси муомалага кириб келди. Шу ҳақда батафсилроқ тўхталсангиз.
  • Ижтимоий тадбиркорлик бандликни таъминлашнинг самарали усулларидан саналади. Ижтимоий тадбиркор деганда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, бевосита муайян ижтимоий муаммолар ва уларнинг оқибатларини юмшатиш, ҳал қилиш йўналишида иш олиб борувчи юридик шахслар тушунилади. Баъзи мутахассислар аҳоли фаровонлиги учун қилинадиган тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай турини ижтимоий тадбиркорлик сифатида баҳолашади, бошқалари фақатгина ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни иш билан таъминлашга қаратилган фаолият турига нисбат беришади.

Нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланган, айни пайтда 13 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилаётган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ижтимоий шериклик асосида жамоатчилик назоратининг таъсирчан усулларини жорий этиш бўйича муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.

Суҳбатимиз ижтимоий фаоллик ҳақидаги савол билан бошланган эди. Ташаббусларсиз ижтимоий фаоллик бўларканми?

Федерациянинг ушбу йилдаги муҳим ташаббусларидан бири, шубҳасиз, “Истеъмолчи кутубхонаси” лойиҳаси бўлди дейиш мумкин. Лойиҳа доирасида дастлаб Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида, кейинроқ Сариосиё туманининг Шарғун шаҳарчасида барча қулайликларга эга бўлган “Истеъмолчи кутубхонаси” қуриб фойдаланишга топширилди. Йил якунига қадар 32 та туман ва шаҳарда ана шундай кутубхона фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ёки, жорий йил бошида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси кўмагида амалга оширилган “Оролбўйини обод этайлик” лойиҳасини олайлик. Унинг доирасида Орол денгизининг сувсиз қолган 5 минг гектарлик ҳудудида саксовул уруғи экилди. Бу лойиҳамиз ҳам кўпчилик томонидан эътироф этилиб, ҳудуд аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланди.

Федерация аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Федерация ўтказган “Ижтимоий кўмак” хайр-эҳсон акцияси давомида имконияти чекланган, кам таъминланган, эҳтиёжманд инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга 86 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, коммунал тўловлардан юзага келган қарзлари тўлаб берилди.

Сўнгги йилларда Федерация тузилмаларига мурожаат қилаётган истеъмолчилар сони сезиларли даражада ортди.Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман, шаҳар жамиятларига фуқаролардан 8 минг 363 та мурожаат келиб тушган. Бу бир томондан, истеъмолчиларнинг федерация ва унинг тузилмаларига ишончи ортиб бораётганини кўрсатса, бошқа томондан аҳолининг истеъмол маданияти билан бирга, мурожаат маданияти ҳам ошаётганидан дарак беради.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 93,6 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 8 млрд. 768 млн. 572 минг 880 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида 29 та мониторинг тадбири олиб борилган бўлиб, уларнинг асосий қисмини электр энергияси таъминоти ҳолати, бозорлардаги озиқ-овқатлар нарх-навоси, савдо нуқталарининг иш вақтида узлуксиз ишлаши, ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, метан газнинг белгиланган нархларда сотилиши каби йўналишлар ташкил этади.

Мақсадимиз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдангина иборат эмас, жамиятда истеъмол маданиятини юксалтиришдир. Ҳозирда Федерация ўз босма нашри, ижтимоий тармоқлардаги саҳифа ва каналлари орқали истеъмол маданиятини мунтазам, фаол тарғиб қилиб келмоқда. Федерация тизимидаги “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналарига фуқаролардан ҳуқуқий маслаҳатлар сўраб 5 минг 174 та мурожаат келиб тушган. Истеъмолчиларга мурожаат учун қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган 1091 “ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Халқимизнинг бугунги турмуш даражаси ҳам, дунёқараши ҳам бундан 10-15 йил илгаригидан анча фарқ қилади. Бугун истеъмолчиларда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини мустақил ҳимоя қила олиш кўникмасини шакллантириш зарур. Маданияти юқори бўлган истеъмолчи бозорга, кўрсатилаётган хизматлар ва сотилаётган товарлар сифатига таъсир кўрсата олади.

Тизимдаги “Мулоқот кунлари” доирасида Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятлари раислари уйма-уй юриб, 5 минг 614 та хонадонда аҳоли билан мулоқотлар ўтказган. Мулоқотлар давомида бўлган 1 минг 392 та муаммоли мурожаат юзасидан тегишли чоралар кўрилган, 179 нафар кам таъминланган оилага федерация тузилмаси, маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 19 млн. 850 минг 407 сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.

Амалдаги қонунчилик талаблари асосида Федерация томонидан ҳам бир қатор тадбиркорлик тузилмалари ташкил этилди. Федерация таъсисчилигида фаолиятини олиб бораётган “Лойиҳалаш, экспертиза ва баҳолаш” шўъба корхонаси, “Isteʼmol madaniyati” газетаси таҳририяти, Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги чорвачиликка ихтисослашган “Consumer protect”, Бўстонлиқ туманидаги қуёнчиликка ихтисослашган “Boʻstonliq protect consumers”, Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманларида наслдор эчки ва қўйларни кўпайтиришга ихтисослашган “Hisor protect consumers” ҳамда “Surxon protect consumers” масъулияти чекланган жамиятларини бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Мақсад – тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орқали аҳоли учун янги ишчи ўринлари яратиш, шу асосда тизим моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг қўшимча имкониятларини яратишдан иборат. Бандликни таъминлаш кўплаб ижтимоий муаммоларнинг ечими саналади. Шунда экан, аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига ҳар бир ташкилот, хоҳ давлат ташкилоти бўлсин, хоҳ жамоат ташкилоти, эътибор қаратиши, имкониятидан келиб чиққан ҳолда муаммо ечимига ўз ҳиссасини қўшиши керак.

Айни пайтда Федерация тизимидаги тадбиркорлик тузилмалари фаолиятини кўриб чиқиб, уларнинг айримларининг фаолиятини келажакда ижтимоий тадбиркорликка буриш устида бош қотираяпмиз.

Ижтимоий тадбиркорлик ижтимоий муаммоларга жамоатчиликнинг жавоби сифатида вужудга келади деса ҳам бўлади. Ишсизликни камайтириш, аҳолининг кам таъминланган қатламлари бандлигини таъминлаш орқали уларни ижтимоий-иқтисодий фаолиятга тортиш йўлидаги ташаббус деб ҳам баҳолаш мумкин. Аҳоли бандлигини таъминлашнинг бундай усулидан масалан, Корея Республикаси жуда самарали фойдаланган. Умуман олганда, ижтимоий тадбиркорликнинг бу шаклидан ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган мамлакатларда фойдаланилади.

Мамлакатимизда ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими (ҚҲТБТ) порталида ижтимоий тадбиркорлик субъектларини белгилаш, уларнинг мақоми, шунингдек имтиёз ва преференцияларни олиши тартиби назарда тутилган низом лойиҳаси муҳокама қўйилган эди. Унга кўра, ижтимоий тадбиркорлик субъектлари бўлиб барча юридик шахслар, шу жумладан нотижорат ташкилотлари таркибидаги шўъба корхоналари эътироф этилиши мумкинлигини кўзда тутилган.

Суҳбатдош: Азиз Йўлдошев