Yangiliklar

Истеъмолчини қийнаган яна бир муаммо

Чирчиқ шаҳрида яшовчи истеъмолчи Х.Ш. маиший техника дўконидан “Бирюса”-134 русумли музлатгични 3.200 000 сўмга  сотиб олган. Истеъмолчига музлатгичга тегишли бўлган кафолат талони ва бошқа техник ҳужжатлар топширилган. Қисқа фурсатда музлатгич яроқсиз холга келган. Истеъмолчи бу ҳақида дўкон сотувчиларига мурожаат қилган, сотувчи сервис хизмати ходимларини жўнатишини айтган. Музлатгични техника устаси келиб олиб кетган. Сотувчи ва уста истеъмолчини огоҳлантирмай, унинг иштирокисиз музлатгичнинг компрессорини ечиб олганлар, ўрнига Хитойда ишлаб чиқарилган компрессорни ўрнатганлар. Истеъмолчида ушбу холат “компрессорга хеч нима бўлмаган, улар российский мотор ўрнига Хитой моторини қўйган, барча эҳтиёт қисмларини алмаштирган” деган шубҳа пайдо бўлганлиги сабабли Чирчиқ шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат жамият ходимлари томонидан истеъмолчи ва сотувчилар иштирокида ўрганиб чиқиб, сотувчиларнинг ноҳақлиги аниқланди ва истеъмолчига дўкон раҳбарияти томонидан янги музлатгич берилди.