Yangiliklar

“Истеъмолчи кутубхонаси” нинг навбатдагиси Боғдод туманида қад ростлади

“Одамнинг улуғворлиги унинг бўйи билан ўлчанмаганидек, халқнинг улуғлиги ҳам унинг сони билан ўлчанмайди. 
Ягона ўлчови – унинг ақлий ва ахлоқий баркамоллигидир”.
В.Гюго
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан республиканинг чекка ҳудудларида “Истеъмолчи кутубхона”ларини барпо этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ёшлар қалбида китоб ўқишга бўлган иштиёқни уйғотиш, эртанинг эгаларини илмли бўлишига ҳисса қўшишдан иборатдир.
 
IMG_7659.JPG
IMG_7678.JPG
Қайд этиш керакки, федерация фаолияти доирасида мамлакат ёшлари ҳаётини яхшилаш, уларни турли соҳаларда қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
“Истеъмолчи кутубхонаси” ҳам ана шундай эзгу стартаплардан бири ҳисобланади.
IMG_7537.JPG
IMG_7750.JPG
Республикамизнинг бир қанча туманларида иш фаолиятини олиб бораётган “Истеъмолчи кутубхонаси” нинг навбатдагиси Фарғона вилоятининг Боғдод туманида қад ростлади.
“Истеъмолчи уйи” ва кутубхонанинг бир жойда фаолият бошлаши туман аҳлини ҳуқуқий, илмий, адабий соҳалардаги янгиликлардан хабардор бўлишига хизмат қилади.