Yangiliklar

Кредит муаммоси ижобий ҳал этилди

Ишсиз фуқароларимизни иш билан таъминлаш ва ёшларимизни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларига кенг йўл очиб бериш масаласи бугуннинг муҳим вазифасига айланди. Шундай имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида Уйчи туман “Юксалиш” хамда “Ёрқўрғон” МФЙ да яшовчи юртдошларимиз Х.Эргашева, Г.Олимова, Б.Жалиловлар тижорат банки томонидан берилаётган 8 фоизли имтиёзли кредит олиш учун 2019 йил август ойида ҳужжат топширишган. Лекин шу кунгача банк ходимлари томонидан турли хил баҳоналар рўкач қилиниб, фуқароларга кредит ажратилмаган. Бундан сарсон бўлган фуқаролар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига ёзма мурожаат этиб, улардан амалий ёрдам сўрашди.

Ушбу мурожаат Федерация мутахассислари томонидан ўрганилиб чиқилди. Ўрганиш натижасида фуқаролар Х.Эргашева, Г.Олимова, Б.Жалиловларга тижорат банкидан 20 миллион сўмлик кредитлар ўз вақтида ажратиб берилишига эришилди.