Навоий вилояти. Авиа чипталар олиб берилди

Навоий шаҳар “Умид” қўрғони Истиқлол юлдузи кўчаси 45-1 уйда яшовчи Феруза Алахидинова Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий шаҳар жамияти “Ишонч телефони”га қилган оғзаки мурожаатига асосан атрофлича ўрганилди.

Оғзаки мурожаатда Навоий шаҳар “Гулистон” деҳқон бозори ҳудудида жойлашган авиа чипталар савдоси билан шуғулланувчи “Учқун азия травел” МЧЖга мурожаат қилиб, Корея Республикасига аввалдан чипта харид қилиш учун мурожаат қилгани, лекин корхона ходими Жаҳонгир Бозоров томонидан қўпол муомалада бўлганлиги, фақат нақд пулга чипта харид қилиши мумкинлиги, пластик карточка орқали чипта йўқлигини рўкач қилганидан ўз норозилигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат юзасидан жамоатчилик назорати тартибида жамият мутахассислари бевосита “Учқун азия травел” МЧЖга бориб кузатилди, музокаралар олиб борилди, истеъмолчи, хизмат кўрсатувчининг ҳақ-ҳуқуқлари, мажбуриятлари тўғрисида тушунтирилди, якунда хизмат кўрсатувчи томонидан пластик карточкаси орқали 1 877 000 сўмга авиа чипта олиб берилишига эришилди.

Шунингдек, хизмат кўрсатиш жараёнидаги истеъмолчига нисбатан қўпол ҳатти-ҳаракатлари учун, ходим Жаҳонгир Бозоровга нисбатан “Учқун азия травел” МЧЖ раҳбари томонидан тегишли тартибда интизомий жазо чораси қўлланилди.