Yangiliklar

Носоз телефон янгисига алмаштирилиб берилди

Наманган вилояти Чортоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижро этувчи аппаратига “Навбаҳор” МФЙ “Ғалаба” кўчасида яшовчи Турғунпўлатов Умиджон оғзаки  мурожаат этган.

Мурожаатда Чортоқ туман марказида жойлашган “Иқболжон Жамшид Акобр” МЧЖдан “SAMSUNG” А50 қўл телефонини 2 920 000 сўмга сотиб олганлиги, лекин телефон 15 кун ишлатилмасдан нуқсонли бўлиб чиқганлиги сабабли “Иқболжон Жамшид Акобр” МЧЖга бориб нуқсонини бартараф этилишини ёки янги қўл телефонига алмаштириб берилишини сўраган. Лекин фуқарога рад жавобини беришган.

Ҳолат ўрганиб чиқилди, телефонни нуқсони борлиги аниқланиб, фуқаро У.Турғунпўлатовга янги “SAMSUNG” А50 қўл телефонига алмаштириб берилди.