Yangiliklar

Носоз «Lacetti-Gentra» учун тўланган 135 миллион сўм фуқарога қайтариб берилди

Жиззах шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Нодир Ёкубов  27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг ишонч телефонига мурожаат килган.

У ўз мурожаатида Жиззах шаҳридаги «АС-СЕРВИС» МЧЖга қарашли «Lacetti-Gentra» русумли автомошинасини 135000000 (бир юз ўттиз беш миллион сўмга) ҳарид килганлигини, аммо орадан бир ой вақт ўтиб автомошинанинг люк қисмида носозлик сабабли салонни ичига автомошинани ювдиришга борганида сув ўтиб ўриндиқларида кўлмак бўлиб қолганлигини кўрсатган.

Ҳолатни автосалон маъмуриятига маълум қилиб, автомошнасини тузатиб беришлари учун калити билан топшириб келганлигини, лекин шунча вақт ўтса ҳамки, автомошинасини тузатилгани тўғрисида автосалон ходимларини томонидан чакирилмаганлигидан эътироз билдирган.

Ушбу мурожаат ўрганиш ва амалий ёрдам курсатилиш учун юборилган эди. Нодир Ёқубов «АС-СЕРВИС» МЧЖ га қарашли автосалон кўрсатган таъмирлаш ишларидан қониқмаганлиги ва автомошинадаги носозлик завод томонидаги камчилиги сабабли ҳарид килган янги «Lacetti-Gentra» автомошинасига тўланган суммасини кайтарилишини талаб килди.

Жамият мутахассислари томонидан унинг эътирози асосли деб топилиб, Нодир Ёкубовга автосалон томонидан 135000000 сум пули тўлиқ кайтариб олиб берилди.