“ОДАМЛАР БИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН!”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда илк марта ташкил этилган янги “Обод қишлоқ” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳага кўра қишлоқлардаги таъмирталаб уйларда яшовчи оилалар рўйхати тузилиб, уларнинг уйлари таъмирлаб берилмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси жамоаси ҳам лойиҳа доирасида ҳудуддаги қишлоқларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиб келмоқда. Вилоят ҳудудий бирлашмаси Нурота туманининг “Чуя” қишлоғида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширди. Одамларнинг кўзидаги мамнунликни кўриб ҳудудий бирлашма жамоаси бундай хайрли ишларни давом эттиришда ўзларида янада кўпроқ шижоат сезишди.

Шунингдек, жорий йилнинг 16 март куни Ҳудудий бирлашма томонидан “Обод қишлоқ” ҳашарчиларига ҳашар оши ташкил этилди ҳамда юз эллик нафар ҳашарчига дастурхон ёзилиб, ош тортилди.