Yangiliklar

Тижорат банки турли баҳоналар билан чиқариб бермай келаётган таълим кредитини олишда амалий ёрдам берилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ишонч телефонига Янгиқўрғон туман “Радивон” маҳалла фуқаролар йиғини “Ёнғоқзор” кўчасида истиқомат қилувчи Акбаржон Собиров қўнғироқ қилиб, фарзанди Наманган давлат университети олий ўқув юртида контракт асосида ўқишини оилада 3 нафар фарзанди ҳам олий ўқув юртида ўқиётгани учун шартнома пулини тўлашга шароити етмаётганлигини, шу сабабли Янгиқўрғон туман тижорат банкларидан таълим кредитини олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганини айтган.

Муаммонинг асл сабаби эса у 2019 йил 27 август куни барча ҳужжатларини нотариус орқали ўтказиб тўлиқ топширганига қарамай, тижорат банки кредит бўлими томонидан ҳали ресурс йўқ деб турли хил баҳоналарни ишлатиб кредит пулини чиқариб бермай келаётганидадир. Федерация ходимлари ҳолатни қонун доирасида ўрганишди ва Акбаржон Собировнинг фарзандига 4 354 000 сўм таълим кредити олишда амалий ёрдам кўрсатишди.