Федерация. “Сифат назорати”да – кетчуплар ҳақида маълумот берилди

Орамизда қайлаларни хуш кўрмайдиганлар кам топилади. Айниқса, помидор қайласини яъни кетчупни хушбўйлилиги катта-ю кичик учун  севиб истеъмол қилади. Таомларимизга ўзгача лаззат бағишловчи ушбу маҳсулот  иштаҳани очиш билан бирга ҳар бир егуликнинг таркиби ва сақланиш муддати унинг сифатига ҳар жиҳатдан таъсир кучига эга. Хўш мамлакатимизда  ишлаб чиқарилаётган кетчупларининг сифати ва унинг фойдали хусусиятлари нималардан иборат?..

Маълумки, кетчупларни гўштли ва товуқли таомлар, кабоб,  спагетти, сосика,картошка фрилари, гамбургер ва турли  фастфудларда ишлатилади. Мамлакатимизда бугунги кунда ўндан ортиқ корхоналар бундай маҳсулотларини ишлаб чиқармоқдалар.

Кетчуплар шиша, пластик бутилкалар ва юмшоқ қоғоз идишчаларда бежирим қадоқланган кўринишда савдо чиқарилади.

“Тошкент” канали ходимлари томонидан тайёрланган кўрсатув айнан кетчупларнинг сифати ва  хавфсизлигига бағишланди. Кўрсатув давомида соҳа мутахассислари томонидан  тўртта маҳаллий  кетчуп ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг кетчуп маҳсулотларидан намуналар харид қилинди. Мазкур намуналар “Ўзстандарт” агентлиги ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази лабораторияларига таҳлил учун топширилди.