Yangiliklar

Ўқитувчи 87 миллион сўмга сотиб олган янги “Кобальт” нуқсонли чиқди

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига турли соҳа вакиллари ўзларини қийнаган муаммолар юзасидан мурожаат қилишади.
Бозорда бирор буюм, маҳсулот ҳарид қилар эканмиз, барчамиз истеъмолчига айланамиз. Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани “Чеп” маҳалласида яшовчи, шу тумандаги 54-сон мактаб ўқитувчиси Б.Ҳамидов Федерациянинг “ишонч телефонига” қўнғироқ қилиб, “Сурхон авто савдо” МЧЖ дан 87 млн.164 минг сўмга сотиб олган “Кобальт” автомашинаси аккумуляторининг нуқсони борлигидан норозилик билдирган.
Ушбу мурожаат Федерациянинг ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Натижада “Сурхон авто савдо” МЧЖ мутахассислари томонидан носоз аккумулятор янгисига алмаштириб берилган.