Batafsil

Лизинг ташкилоти фуқарони чув туширди. Иқтисодий суднинг қарори адолатлими?

Post Title

Лизинг ташкилоти фуқарони чув туширди. Иқтисодий суднинг қарори адолатлими?

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро Ж.Муродовдан мурожаат келиб тушди. Фуқаронинг мурожаат қилишига “TOSHKENT AVTO AGENT” лизинг ташкилотининг ноҳалол фаолияти ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг қароридан норозилиги сабаб бўлган. Лизинг ташкилоти фуқарони чув туширди Фуқаро Ж.Муродов ҳамда “TOSHKENT AVTO AGENT” лизинг ташкилоти ўртасида 2015 йил 16 ноябрда 263-сонли сотиб олиш ҳуқуқи билан экипажсиз ижара (молиявий ижара) шартномаси имзоланган. Шартномага асосан, лизинг ташкилоти 13 ой муддатда Нексия-2 SONS GLE C60 UPX NT4 русумли автомашинани фуқарога арендага бериши, сотиб олиш учун ижарага олувчи эса йиллик 12 фоиз тўловлари билан 37680635 сўм тўловларни амалга олиши белгиланган. Фуқаро томонидан шартномага кўрсатилган барча шартлар бажарилган. Бироқ лизинг ташкилоти ўз зиммасидаги вазифани бажармай, шартномада кўрсатилган автомашинани етказиб беролмади. Истеъмолчига бошқа машина – Лассети-2 автомашинани таклиф қилди. Натижада тарафлар ўртасида тузилган шартномага 2016 йил 27 июлда 212-сонли қўшимча келишув расмийлаштирилди ва шартномага ўзгартишлар киритилди. Хусусан, шартноманинг 1.1.6-бандини, яъни шартноманинг муддатини 13 ойдан 36 ой қилиб, шартноманинг 10.2-бандини, яъни автомашина нархини 32146730 сўмдан 58927300 сўмга, 10.2.2-бандига асосан йиллик 12 фоизли тўловлари билан жами 81967227 сўмни ташкил этган. Қўшимча келишувга асосан олдиндан тўлов 30 фоизни – 17678190 сўмни ташкил этган. Ушбу келишув битими 2015 йил 16 ноябрдаги 263-сонли шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади. Келишувга асосан лизинг ташкилоти томонидан фуқарога Ласетти-2 GN-SX-21 русумли, давлат рақами – 01 148 GEA рақамли , 2015 йилда ишлаб чиқарилган, шассиси рақамсиз, двигатель рақами – В15D211150752DFCX0074, кузови – XWB5V319DFA552847, кулранг рангли автомашина 2016 йил 27 июлда топширилган. Фуқаро ушбу машинадан бугунги кунга қадар фойдаланиб келаётган эди. Истеъмолчи ўзининг шартномавий мажбуриятини келишилган тўлов графиги асосида тўлиқ тўлаган. Яъни 82067226,54 сўм тўланиб, ўзининг лизинг ташкилоти олдидаги шартномавий мажбуриятини тўлалигича бажарган. Бу ҳақида тарафлар ўртасида 2018 йил 24 августда тузилган солиштириш далолатномасида ўз аксини топган. Тарафлар ўртасида 2018 йил 26 июлда №263 ДС-сонли қўшимча келишув тузилган. Ушбу қўшимча келишувнинг 1.1-бандига асосан лизинг ташкилоти фуқарога 60 банк иш куни ичида автотранспорт воситасини ўзининг ҳисобидан чиқаришни ва фуқаронинг номига расмийлаштириб бериши лозимлиги акс эттирилган. Бироқ лизинг ташкилоти 60 банк иш куни ўтган бўлишига қарамасдан шу кунга қадар автотранспорт воситасини фуқаро номига расмийлаштирмасдан келмоқда. Иқтисодий суд нимага асосланиб қарор чиқарди? “TOSHKENT AVTO AGENT” лизинг ташкилоти ҳамда АТБ “Капиталбанк” Сергели филиали ўртасида 2016 йил 11 август куни гаров шартномаси тузилган. Унга кўра, лизинг корхонаси томонидан 2016 йил 6 майда тузилган 3-сонли кредит шартномаси бўйича олинган кредитнинг қайтарилиши таъминоти сифатида фуқаро Ж.Муродовга лизингга берилган Ласетти-2 GN-SX-21 русумли, давлат рақами – 01 148 GEA рақамли , 2015 йилда ишлаб чиқарилган, шассиси рақамсиз, двигатель рақами – В15D211150752DFCX0074, кузови – XWB5V319DFA552847, кулранг рангли автомашина гаровга қўйилган. Ваҳоланки, фуқаро Ж.Муродов ҳамда лизинг ташкилоти ўртасидаги шартнома 2015 йил 16 ноябрда тузилган бўлса, банк ҳамда лизинг ташкилоти ўртасидаги кредит шартномаси 2016 йил 11 августда тузилган. Бундан эса фуқаро мутлақо хабарсиз. • Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисидаги” қонунининг 21-моддасига асосан лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Лизинг ташкилоти АТБ “Капиталбанк” Сергели филиали ўртасида тузилган шартнома мажбуриятларини бажармагани учун банк ўз қарзларини ундириш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Иқтисодий суд қарздорликни ундиришни гаров таъминотига қаратиш ҳақида ҳал қилув қарор чиқарган. Мажбурий ижро бюро эса шу йилнинг 21 ноябрь куни Ж.Муродов фойдаланиб келаётган автомашинани олиб кетган. Хўш, суд амалдаги қонунчилик нормаларига таяниб қарор чиқардими? Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисидаги” қонунининг 21-моддасида лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгиланган. Қолаверса, “TOSHKENT AVTO AGENT” лизинг ташкилоти истеъмолчи ўз зиммасидаги шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарган, шартномага кўра, фуқарога 60 банк иш куни ичида автотранспорт воситасини ўзининг ҳисобидан чиқариб, унинг номига расмийлаштириб бериши лозим эди. Бироқ у ундай қилмади. Ўз манфаати йўлида қинғир ишни давом эттириб, истеъмолчи манфаатини поймол қилган. Шу ерда бир мулоҳаза, лизинг ташкилоти мамлакат қонунларига чап бера олишга журъати етиб турган бир пайтда, фуқарони чув тушириши унинг учун ҳеч гап эмас. Адолат посбонлари ана шу жиҳатларга ҳам эътибор қаратмагани кишини ажаблантиради. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида, аввало, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришдан иборатдир. Фуқаролар судда ишларни судьялар судьялик бурчи буюрганидек беғараз, холис ва адолатли ҳолда кўришини, энг асосийси – қабул қилган ҳар бир қарори қонуний, асосли, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига таянган бўлишини истайдилар. Зеро, соҳадаги энг долзарб масала сифатида қаралиб келинган фуқароларнинг судма-суд сарсон-саргардон юришининг олди олинганини адолатли қарорларда ҳис этадилар. Сайтимизни кузатиб боринг, ушбу мавзуга қайтамиз!

Comments (5)

  • User Name User Name

    Morbi eleifend congue elit nec sagittis. Praesent aliquam lobortis tellus, nec consequat massa ornare vitae. Ut fermentum justo vel venenatis eleifend. Fusce id magna eros. Interdum et malesuada fames ac ante ipsum primis in faucibus.

    June 10th, 2013 3:16 pm +8 Reply
    • User Name User Name

      Vivamus euismod elit ac libero facilisis tristique. Duis mollis non ligula vel tincidunt. Nulla consectetur libero id nunc ornare, vel vulputate tellus mollis. Sed quis nulla magna.

      June 10th, 2013 3:16 pm -2 Reply
  • User Name User Name

    Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Sed vel magna lectus.

    June 10th, 2013 3:16 pm +8 Reply

Leave a Comment