Batafsil

Федерация ҳар битта ҳудудда "Истеъмолчи кутубхонаси"ни ташкил этади

Post Title

Федерация ҳар битта ҳудудда "Истеъмолчи кутубхонаси"ни ташкил этади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори асосида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудларда "Истеъмолчи кутубхонаси" ташкил этилади.
Биз барчамиз – истеъмолчимиз. Кундалик ҳаётимизда товарлар сотиб олганимизда, иш ва хизматларга буюртма берганимизда истеъмолчи ҳуқуқларидан фойдаланамиз. Истеъмолчи товар, иш, хизматларга буюртма берганда, сотиб олинган товар ёки буюртма берилгани, хизматларнинг хоссалари ва жиҳатлари ҳақида тўлиқ маълумотга эгами, истеъмолчи бу борада ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини қай даражада билади? Умуман бугунги кунда аҳолининг истеъмол маданияти қандай? Айни вақтда ўтказилган кузатиш ва таҳлиллар натижалари бу соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар борлигини ва уларни кенг кўламда ҳал этилишида жамоатчилик иштироки зарурлигини кўрсатмоқда. Хусусан, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш борасида, уларнинг ўкув-услубий, техник адабиётлар, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китобларга бўлган талабини қондириш, бугунги кунда мутолаа маданиятини юксалтириш билан боғлик муҳим масалаларга ечим топиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Маънавий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу вазифаларни комплекс ҳал этилишига кўмаклашишда жамоатчилик ташкилотлари иштирокини таъминлаш мақсадида, Федерация томонидан республика ҳудудларида истеъмолчи кутубхоналари ва китоб савдосига ихтисослашган дўконлар ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида ташкил этилаётган кутубхона ва китоб савдоси дўконларида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, республикамизда нашр қилинадиган газета-журналлар, шунингдек, замонавий “Book cafe”ва бепул WiFi тизими ҳамда интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмалари билан таъминланиши режалаштирилган. Ушбу хайрли ташаббуснинг Олтиариқ тумани ҳокимлиги томонидан қўллаб қувватланиши натижасида Федерация томонидан туман марказида дастлабки “Истеъмолчи кутубхонаси”нинг қурилиш ишлари бошланди.

Comments (5)

  • User Name User Name

    Morbi eleifend congue elit nec sagittis. Praesent aliquam lobortis tellus, nec consequat massa ornare vitae. Ut fermentum justo vel venenatis eleifend. Fusce id magna eros. Interdum et malesuada fames ac ante ipsum primis in faucibus.

    June 10th, 2013 3:16 pm +8 Reply
    • User Name User Name

      Vivamus euismod elit ac libero facilisis tristique. Duis mollis non ligula vel tincidunt. Nulla consectetur libero id nunc ornare, vel vulputate tellus mollis. Sed quis nulla magna.

      June 10th, 2013 3:16 pm -2 Reply
  • User Name User Name

    Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Sed vel magna lectus.

    June 10th, 2013 3:16 pm +8 Reply

Leave a Comment