FEDERATSIYA TARIXI

Федерация тарихи

Ўзбекистон Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати 1996 йил йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 30 - моддасига мувофиқ 1997 йилда Ўзбекистон аҳолисини сифатсиз маҳсулот ва хизматлардан ҳимоя қилишга ўз улушини қўшиш ва ўз имкониятларини бирлаштиришга қарор қилган бир қатор хамфикрлар ташаббуси билан пойтахтимизнинг Шайхонтохур туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти шаклида ташкил топди ва 1999 йили Республика истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу вақтда республикамизнинг 7 та вилоятида ҳудудий жамиятлар ташкил топди. 2000 йил Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг навбатдан ташқари II съездида жамиятга Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси номи берилди. Бу вақтда 9 та вилоят ва Тошкент шаҳрида жамиятлар ташкил этилганди. Фаол истеъмолчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу жамоат ташкилотига давлат тарафидан алоҳида эътибор берилиб, қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 28 ноябрьдан «Истеъмолчилар ҳуқуқларини Ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 414-қарорининг қабул қилиниши мазкур ижтимоий ҳаракат тараққиётида янги босқични бошлаб берди. Шу билан бирга, мазкур қарор билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг ташкилий тузилмаси, ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишжамиятлари федерацияси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси маъқулланди. 2003 йил 17 январьдаги Федерациянинг ИИИ таъсис конференцияси ҚорақалпоғистонРеспубликаси Федерацияси, Тошкент шаҳри ҳамда республиканинг 12 вилоятидаги ҳудудий бирлашмаларни бирлаштирди.

Federatsiya tarixi

ko'chirish oling