FEDERATSIYA USTAVI

ЎЗБЕКИСТОН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЖАМИЯТЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ

У С Т А В И
(янги таҳрирда)
Тошкент шаҳри 2010 йил Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Устави 1. Умумий шартлар 1.1. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси (кейинги ўринларда – “Федерация” деб юритилади) Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш йўли билан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий ҳимояланиш даражасини оширишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш мақсадида жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий равишда ташкил этилган бўлиб, ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилотидир. Унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмаси. 1.2. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида» ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 414-сонли қарори, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган. 1.3. Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур Устав асосида амалга оширади. Ушбу Устав Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари бўлган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ва уларнинг ҳудудий бирлашмалари учун ягона таъсис ҳужжати ҳисобланади. 1.4. Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари тегишли адлия идораларида ҳисоб рўйхатидан ўтган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўладилар. Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари ўз мулкига эга бўлади, ундан фойдаланади ва уни бошқаради, ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва номулкий ҳуқуқга эга бўлиш, мажбуриятларни бажариш, хўжалик, фуқаролик ва бошқа судларда даъвогар ва жавобгар бўлиб қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиб, ўз бухгалтерия балансига, думалоқ муҳр ва тўртбурчак штампига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси банкларида сўм ва валюта ҳисоб рақамларини очиб фаолият кўрсатади. Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари ўз мажбуриятлари бўйича унга тегишли мулклар ва активлар чегарасида маъсул ҳисобланиб, бу мулклар ва активлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан тўлов ва ундириш шаклида идора этилиши мумкин. Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари давлат ва (ёки) унинг органлари мажбуриятлари бўйича, давлат эса ўз навбатида Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмаларининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас. 1.5. Федерация ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширади. 1.6. Федерация амалдаги қонунчилик асосида белгиланган ва ушбу Уставда кўрсатилган тартибда ўз ваколатхона ва филиалларини, шунингдек, устав мақсад вазифаларини амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик тузилмаларини очиш ҳуқуқига эга. Ваколатхона ва филиаллар, тадбиркорлик тузилмалари ушбу Устав, ваколатхона ва филиаллар, тадбиркорлик тузилмалари ҳақидаги Низом асосида иш юритади. 1.7. Федерациянинг номи: Ўзбек тилида: «Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси», қисқача – «ЎИҲҲҚЖФ»; Рус тилида: «Федерация обществ защиты прав потребителей Узбекистана», қисқача – «ФОЗППУ»; Инглиз тилида: «Federation of societies on consumer rights protection of Uzbekistan », қисқача –«FSCRPU». 1.8. Федерация манзили: Тошкент шаҳри - 100011, Навоий кўчаси, 18 А уй. 1.9. Федерация Устави билан ҳар бир шахс танишиши мумкин. 2. Федерация мақсади ва вазифалари 2.1. Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари фаолиятининг асосий мақсади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш йўли билан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий ҳимояланиш даражасини оширишнинг таъсирчан механизмларини жорий этишдан иборат. 2.2. Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари фаолиятининг асосий йўналишлари истеъмолчиларни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган ва қуйидагилардан иборат: аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш; истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш; ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш мониторингларини қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш; аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий ишларни олиб бориш; истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари билан биргаликда иш олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш. 2.3. Федерация ва унинг ташкилий ҳудудий тузилмалари ўз фаолиятининг белгиланган йўналишларини амалга ошириш учун қуйидаги фаолият турларини амалга оширади: истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқий базасини ташкил этиш ва истеъмол бозорини тартибга солиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш йўли билан Федерация аъзолари бўлган истеъмолчиларнинг манфаатларини давлат, бошқарув, назорат ва суд органларида ифода этиш ва ҳимоя қилиш; истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва шакллантириш; семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ҳамда аҳоли ўртасида оммавий тадбирларни ташкил этиш орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савиясини ошириш; товар ва хизматларни тўғри танлаш учун зарур бўлган ҳаққоний ахборотлар билан истеъмолчиларни таъминлаш; товар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини мустақил экспертизасини ташкил этиш; товар ва хизматларнинг нарх(тариф)лари, стандартлари, ҳамда сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш тизимини тартибга солиш дастурлари бўйича таклифлар тайёрлаш; қонунчиликда белгиланган тартибда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда савдо, маиший, коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш қоидалари талабларини таъминлаш мониторингларини, истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилиши бўйича мустақил экспертизаларни, қонунчиликда белгиланган тартибда, ўтказиш ва ҳуқуқлар бузилиши юзасидан маълумотномалар тузиш; тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммоларни ўрганиш бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ижтимоий тадқиқотлар, сўровномалар ўтказиш; истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчи (сотувчи, хизмат кўрсатувчи)лар ўртасидаги ўзаро мунособатларни огоҳлантириш тамойилида тартибга солишни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини тадбиқ этиш; нотўғри рекламалардан аҳолини огоҳлантириш ҳамда уларни ҳимоя қилиш; Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган корхона ва ташкилотларга қонунчилик талабларини бузилишини бартараф этиш тўғрисида мурожаат этиш; товар (иш, хизмат)ларни сифатини ошириш ҳамда инсон ҳаёти, соғлиғига, мулкига ва атроф-муҳитга хавф туғдирувчи товар (иш,хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотишни тўхтатиш бўйича ваколатли давлат идоралари ва ташкилотларига таклифлар тайёрлаш ва киритиш; истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ҳамда ўрнатилган хавфсизлик талабларига мос бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш учун айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича материалларни суд, прокуратура ва ваколатли давлат идораларига киритиш; истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари бўйича илмий тадқиқотлар, конференцияларни ташкил этиш ва ўтказиш; ўз аъзоларини ахборот таъминотини, улар ўртасида ўзаро ахборот алмашувини ташкил этиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш; тегишли рухсатномага (лицензияга) эга бўлгандан сўнг белгиланган тартибда матбаа-нашриёт фаолиятини, шунингдек, даврий нашрларни, илмий-оммавий қўлланмалар, плакатлар, буклетлар, шарҳлар ва бошқа нашрларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш; энг зукко ва иқтидорли истеъмолчиларни, энг яхши ташкилий ҳудудий тузилмани ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар)нинг энг яхши ишлаб чиқарувчиларини аниқлашга ва рағбатлантиришга йўналтирилган танловлар, викториналар, олимпиадалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва унинг талабларини бажарилишини таъминлашда давлат бошқарув идоралари билан ҳамкорлик қилиш; халқаро жамоат, молиявий ташкилотлари ва компаниялари билан ҳамкорликда турли лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек истеъмолчиларнинг халқаро ташкилотларида иштирок этиш; ўз фаолият йўналишларини амалга оширишга йўналтирилган Устав фаолияти доирасида тадбиркорлик фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш; мазкур Устав ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва қоидаларга зид бўлмаган бошқа фаолият турларини амалга оширади. Махсус рухсатнома (лицензия) талаб килинадиган фаолият турлари махсус рухсатнома (лицензия) олингандан сунг амалга ощирилади. 2.4. Федерациянинг ҳуқуқлари: банк муассасаларида ўз ҳисоб рақамини очиш; мазкур Устав доирасида ўз фаолиятини ташкил этиш учун ҳудудий тузилмаларини, филиал ва ваколатхоналар, тадбиркорлик тузилмаларини очиш ҳамда бошқа юридик шахсларнинг таъсисчиси бўлиш; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет давлатларда юридик ва жисмоний шахслар билан қонунчиликка ва мазкур Уставга зид бўлмаган битимлар ва бошқа юридик келишувларни тузиш; ўз номидан ва бошқа шахслар номидан судларда даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашиш; бино ва иншоотларни, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, инвентарь, хом-ашё ва бошқа кўчмас мулкларни қуриш, харид қилиш, сотиш, фойдаланишга ёки ижарага олиш ҳамда ўз мулкини балансдан чиқариш; ўз фаолияти дастур ва режаларини мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; Федерация ташкилий структурасини белгилаш, ижро этувчи орган штат ходимларини ташкил этиш, иш ҳақи миқдори ва шаклини ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш масалаларини белгилаш; истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини қўллаб қувватлаш мақсадида махсус жамғармаларни, шу жумладан давлат молиявий ёрдами ҳисобидан, ташкил этиш; ўз фаолияти йўналишлари бўйича шартнома ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий келишувлар асосида корхона ва ташкилотларни ҳамда фуқароларни ишга жалб

Federatsiya Ustavi

ko'chirish oling