Наманган вилояти. Кечиккан баённома истеъмолчига етказилди

Наманган шаҳар  2-Янгиқўрғон кўчаси 103-уйда яшовчи М.Нурматов Наманган вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмасига хонадонида фойдаланаётган табиий газ ҳисоблагичини қиёсловдан ўтказганлиги тўғрисидаги қиёслов баённомасини хизмат кўрсатувчи корхона томонидан ололмаётганлиги юзасидан ўз эътирозини билдирган.

Ҳудудий бирлашма мутахассисларининг кўмаги билан  мазкур ҳолат бўйича Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан қиёсловга тегишли  метрологик тавсифлари бўйича баённома ўз вақтида истеъмолчига етказиб берилди.