Федерация. Кўрсатув “Электр тармоқларидан фойдаланиш” мавзуига бағишланди

“Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК таркибидаги “Оилавий” телеканалида эфирга бериб борилаётган “Ҳуқуқий ҳимоя” кўрсатуви аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур кўрсатув айнан аҳолини қизиқтирган  ранг-баранг мавзуларга бағишланганлиги билан томошабинлар эътирофига сазовор бўлмоқда.

“Ҳуқуқий ҳимоя” кўрсатувининг  навбатдаги сони “Электр тармоқларидан фойдаланиш” мавзуига бағишланди. Унда истеъмолчиларнинг электр тармоқларидан фойдаланишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда аҳолини электр токи билан таъминлашда назорат органларининг иш фаолияти хусусида сўз юритилди.