ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ ТУШУНТИРИЛГАЧ…

Қарши шаҳар “Комилон” маҳалла фуқаролар йиғини, Ўзбекистон кўчасида яшовчи фуқаро Ўлмас Абдуғаниев ўз эхтиёжи учун оёқ кийим сотиб олиш мақсадида Қарши шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган савдо дўконидан бир жуфт эркаклар оёқ кийимини 133 000 сўмга сотиб олади. Аммо сотиб олинган оёқ кийим истеъмолчига икки кунгина хизмат қилади. Ушбу ҳолатдан норози бўлган ҳаридор дўкон сотувчига бориб юзага келган ҳолат ҳақида айтиб, сифатсиз товарни сифатлисига алмаштириб беришларини талаб қилади. Афсуски, дўкон сотувчиси ҳаридор талабини рад этади. Сифатсиз товарга ва пулига алданган ҳаридор ўз манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида  Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига  ариза билан мурожаат қилади.

Фуқаро мурожаати Қарши шаҳар жамияти ходимлари иштирокида ўрганилди. Ўрганишлар давомида савдо дўкони сотувчисига амалдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларини бузганлиги тунуштирилиб, сотувчи томонидан ихтиёрий равишда харидорга сотилган сифатсиз оёқ кийими дўконга қайтарилди ва мақбул сифатли товарга алмаштириб берилиши таъминланди.