Жиззах вилояти. ИСТЕЪМОЛЧИ ДОИМО ҲАҚ

Жиззах шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларни кенг тарғиб қилиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданятини янада ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мақсади, мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш, ички истеъмол  бозорига сифатсиз, истеъмолга яроқсиз ва инсон саломатлигига  зиён етказувчи товарлар  кириб келишининг олдини олиш, бу борада кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш  мақсадида Жиззах шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли барча умумий ўрта таълим мактабларида давра суҳбатлари  ўтказилди.

Яқинда  “Билимдон истеъмолчи доимо хақ” мавзусига бағишланган  ана шундай тадбирлар   2, 3, 12, 14, 16, 17, 25, 27, 29- ва бошқа  қатор умумий ўрта таълим мактабларида ташкиллаштирилди.

Мазкур давра суҳбатларида  таълим муассасаларининг педагог-ходимлари ва ўқувчилари иштирок этишди. Ўтказилган тадбирлар қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди, Жиззах шаҳар жамиятининг мутахассислари сўзга чиқиб, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда фуқароларнинг истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчиларнинг хукуки ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, баъзида истеъмолчиларнинг ҳаётига, соғлиғига ёхуд  мол-мулкига зарар етказилишига сабаб бўладиган  хавфли ва сифатсиз маҳсулотлардан йиғилиш иштирокчилари огоҳ этилди. Шунингдек, тиббиёт, таълим  ва коммунал  хизмат соҳаларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида  ҳам маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

Йиғилиш сўнггида шаҳар жамияти томонидан соҳага оид брошюра ва қўлланма китобчалари тақдим  этилди.