Тошкент вилояти. Амалий ёрдам кўрсатилди

Оҳангарон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг Бирлик МФЙ, Олмазор кўчасида яшовчи фуқаро Хусниддин Турғуновнинг мурожаати келиб тушди.

Мурожаатда истеъмолчининг хонадонидаги ҳисоблагич бузилганлиги сабабли янги ҳисоблагич ўрнатиш учун ҳудудий газ филиалига мурожаат қилганида газ филиали ходимлари томонидан янги ҳисоблагични ўрнатиб берилишида сарсонгарчиликка йўл қўйилаётганлигини маълум қилиб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

Мазкур ариза юзасидан туман жамияти томонидан Оҳангаронгаз филиалига мурожаат киритилиб, қисқа муддатда истеъмолчининг талаби қондирилди.