Федерация ҳақида

Ўзбекистон Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати 1996 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганидан сўнг бошланди.

1997 йилда Ўзбекистон аҳолисини сифатсиз маҳсулот ва хизматлардан ҳимоя қилишга ўз улушини қўшиш ва ўз имкониятларини бирлаштиришга қарор қилган бир қатор хамфикрлар ташаббуси билан пойтахтимизнинг Шайхонтохур туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракати Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти шаклида ташкил топди ва 1999 йили республика истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу вақтда республикамизнинг 7 та вилоятида ҳудудий жамиятлар ташкил топди.

2000 йил Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амиятининг навбатдан ташқари ИИ съездида жамиятга Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси номи берилди. Бу вақтда 9 та вилоят ва Тошкент шаҳрида жамиятлар ташкил этилганди.

2000 йилнинг июнь ойида Республиканинг 11 вилоятида фаолият юритаётган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ягона Федерация таркибига бирлашдилар.

2002 йил ноябрьда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси қошида «Лойиҳалаш, экспертиза ва баҳолаш» шуъба корхонаси ташкил этилди.

Фаол истеъмолчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу жамоат ташкилотига давлаттарафидан алоҳида эътибор берилиб, қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Маҳкамаси томонидан 2002 йил 28 ноябрьдан «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимояқилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 414-қарорининг қабул қилиниши мазкур ижтимоий ҳаракат тараққиётида янги босқични бошлаб берди.

Шу билан бирга, мазкур қарор билан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишжамиятларининг ташкилий тузилмаси, ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишжамиятлари федерацияси ижро этувчи аппаратининг тузилмаси маъқулланди.

2003 йил 17 январьдаги Федерациянинг ИИИ таъсис конференцияси ҚорақалпоғистонРеспубликаси Федерацияси, Тошкент шаҳри ҳамда республиканинг 12 вилоятидаги ҳудудийбирлашмаларни бирлаштирди.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси 2004 йилдекабрдан Истеъмолчилар жамиятларининг халқаро конфедерацияси аъзоси ҳисобланади.

 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг ҳудудий бирлашмалари ва туман жамиятлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 414-сонли қарори ҳамда 2010 йил 30 сентябрда Адлия вазирлигида 447-сон билан рўйхатга олинган Федерациянинг янги тахрирдаги Устави асосида фаолият юритади. Ҳозирги кунга келиб, Федерация тизимида 14 та ҳудудий бирлашмалар, 193 та туман (шаҳар) жамиятлари фаолият юритмоқда.

Унинг асосий вазифалари:

  • аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш;
  • истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш мониторингларини ўтказиш;
  • аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий ишларни олиб бориш;
  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш.
  • Ички бозорда сотиладиган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан мониторинг олиб бориш истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда тасдиқланган Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси режалари асосида амалга оширилади.