ҚУРУВЧИЛАР АДАШСА, НИМА БЎЛАДИ?

Самарқанд вилоят хокимининг  телеграмм  мессинжерига  шаҳардаги   Буюк ипак йўли кўчаси 66/22-хонадонда яшовчи  О.Давронов мурожаат   қилган. Мурожаатда айтилишича,  фуқаро  “Самира саҳовати” МЧЖ хизматидан фойдаланиб,   ўз оиласи учун  уй-жой қурдирган. Хонадоннинг кадастр хужжатлари тайёрланганда,  шартномада уй  84 м.кв  деб кўрсатилган. Ишлар якунига етганда  эса,   уй-жой ҳажми  аслида  77 м. кв эканлиги маълум бўлган.  Қурилиш ташкилоти мутасаддиларига  бу фарқни айтиб,  ортиқча  6,2 кв.м  учун тўланган маблағни қайтариб олмоқчи бўлганида,  зиддият келиб чиқади. Ташкилот  ходимлари пулни қайтаришни  хаёлларига  ҳам келтиришмайди.

Мазкур шикоят  аризаси  ИҲҲҚЖ вилоят ҳудудий бирлашмасининг  мутасадди ходимлари томонидан  ўрганилиб,  вазиятга ойдинлик киритилди  ва   фуқаро ҳақ эканлиги  исботланди.  Амалдаги қонун талабларига кўра,  истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари тикланди, яъни   О.Давроновга  ортиқча олинган   11 .150.000  сўм  пул  қайтариб олиб берилди.