2 500 000 СЎМЛИК СИФАТСИЗ ПАЛЬТО

Навоий шаҳар “Ибн Сино” кўчаси 11 уй, 10 хонадонда яшовчи фуқаро Қораев Шуҳрат жорий йилнинг 26 февраль куни Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ёзма ариза билан мурожаат қилди.

Фуқаро мурожаатида Навоий шаҳар марказий буюм бозорида жойлашган 2 қатор 5 дўкондан 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўмга қоракўл тери пальтосини харид қилганлиги, аммо пальтони кийиш жараёнида унинг сифатсиз эканлиги, нуқсонлари борлиги, сотувчига мурожаат қилганида эса сотувчи пальтони қайтариб олмаслигини айтган. Истеъмолчи норозилигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаат юзасидан жамият мутахассислари, буюм бозор маъмурияти ходимлари ҳамда фуқаронинг ўзи иштирокида дўконда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида сотувчига Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-, 18-моддалари бўйича тушунчалар берилди ҳамда якунида фуқаро Ш.Қораевга 2 500 000 (икки миллион беш юз минг) сўм пули қайтариб олиб берилди.