4 МИЛЛИОН СЎМЛИК МЕБЕЛНИНГ “МИС”И ЧИҚДИ

Олтинсой туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ражабов Анорбой Шўрчи туманида жойлашган “Нурбек мебел” хусусий корхонасига қарашли мебел дўконидан яхши ниятлар билан 4 миллион сўмга мебеллар тўламини сотиб олади. Олди-сотди келишувига кўра мебеллларни етказиш ва ўрнатиб беришни ваъда қилган сотувчилар пулни олгандан сўнг, бу хизматларни қўл учида, номигагина бажаришади. Мижоз уларни кўздан кечира туриб, ўзи танлаган мебелларнинг айримлари йўқ эканлигини сезиб қолади. Бу ҳақда дўкон соҳибини хабардор қилиб, камчиликларни бартараф этишларини сўрайди. Бир олам баҳоналарни важ қилган сотувчидан “Ёруғлик” чиқмагач, Шўрчи туман ИҲҲҚ жамиятига ариза билан мурожаат қилади. Ҳолат жамият мутахассислари томонидан ўрганилиб, истеъмолчи фойдасига ижоюий ҳал этилди. Натижада 4 миллион сўмлик мебелдаги камчиликлар ўз вақтида бартараф этилди.