АВТОМОБИЛ ЭҲТИЁТ ҚИСМИ СИФАТСИЗ ЧИҚДИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасига Навоий шаҳар “Боғишамол” кўчасида яшовчи фуқаро Ахтам Насиллаевдан мурожаат келиб тушди.

Фуқаро мурожаатида вилоят молия бошқармаси ёнида жойлашган автомобил эхтиёт қисмлари савдо дўконидан автомашинаси учун 225 000 сўмга бир ой кафолат муддати билан саватча ва диск сотиб олгани аммо сотиб олинган маҳсулот кафолат муддати ичида сифатсиз чиққанидан норозилик билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожаатни бирлашма мутахассислари ўрганиб чиқди ва ҳақиқаттан ҳам эҳтиёт қисмларнинг сифатсиз экани аниқланди. Дўкон сотувчисига қонуний тушунтиришлар олиб борилиб, товар учун тўлаган 225 000 сўм пул фуқарога қайтариб берилди.