“FRESH STYLE”ДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ МАҲСУЛОТ ВА УЛАРНИНГ СИФАТИГА БАҒИШЛАНДИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан  “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликдаги иш режасига асосан “FRESH STYLE” масъулияти чекланган жамияти ишчи-ходимлари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Маҳсулот сифати ҳамиша эътиборда” мавзуида ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бош мутахассиси Умида Мансурова ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ходимларидан Сардор Одинаев, Зиёдулла Ҳакимовлар ўз маърузаларида истеъмолга тақдим этилаётган маҳсулотлар аввало  инсон ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирмаслигига, ҳар бир ишлаб чиқарувчи масъуллиги, истеъмолчи харид қилган маҳсулоти тегишли меъёрий ҳужжатларга тўлиқ жавоб бериши кераклигига эътибор қаратилди. Хусусан, маҳсулот қадоғидаги ёзувда аввало озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари қайси давлатга тегишлилиги, ишлаб чиқарган корхона номи, тайёрланган сана, сақлаш шартлари, яроқлилик муддати ва ундан фойдаланиш тартиб-қоидалари қайд этилган бўлиши, мабодо харид қилинган маҳсулотдан кўзланган мақсадда самарали фойдаланиб бўлмаганда истеъмолчи қандай йўл тутиши кераклиги ҳақида тадбирда маълумотлар бериб ўтилди.

Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди.