ИСТЕЪМОЛЧИ ҚАРЗДОР БЎЛМАСА-ДА, ТАРМОҚДАН УЗИЛГАН!

Музработ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига туманнинг “Сополлитепа” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ч.Каримов ариза билан мурожаат қилди. Унда келтирилишича, истеъмолчининг электр энергиядан қарздор эканлиги ҳақида далолатнома тузилиб, туман мажбурий ижро бюроси ходими томонидан хонадон электр энергияси тармоғидан узиб қўйилган.

Туман жамияти масъуллари томонидан мурожаатни ўрганиш давомида фуқаронинг 2017 йил июль ойи ҳолатига электр энергиядан 245 000 сўм ҳақдор эканлиги ойдинлашиб, жорий йилнинг май ойи ҳолатида ҳам унинг қарздор эмаслиги аниқланди.