ИСТЕЪМОЛЧИ ҚАРЗДОР ЭМАС ЭКАН

Самарқанд шаҳри “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Шахрам Аббосов шаҳар газ таъминоти идораси томонидан қўйилган 4 700 000 (тўрт миллион етти юз минг) сўм миқдоридаги қарздорликдан норози бўлиб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 рақамли ишонч телефонигага қўнғироқ қилди. Мурожаат Самарқанд шаҳар жамияти масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ ходими ва истеъмолчи томонидан ўрганилиш жараёнида, мурожаатчининг газ таъминоти идорасидан қарзи йўқлиги, аксинча 3 311 433(уч миллион уч юз ўн бир минг тўрт юз ўттиз уч сўм) олдиндан тўлови борлиги аниқланди. Фуқаро тақдим этган ҳужжатларга асосан, хатлов натижаларига кўра, 8 011 433 (саккиз миллион ўн бир минг тўрт юз ўттиз уч) сўм истеъмолчи фойдасига ҳисобланди.