ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ФЕДЕРАЦИЯСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БСИ ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТДИ.

Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси делегацияси Британия стандартлар институтига таклифига биноан унинг Истеъмолчилар ва жамоатчилик манфаатлари тармоғи ташкил этган “Ҳимояланмаган истеъмолчилар: Ўзгараётган дунёда барча учун яхши натижаларга эришиш” мавзусида ташкил этилган конференцияда иштирок этди.

Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов БСИнинг Истеъмолчилар ва жамоатчилик манфаатлари сиёсати ва ҳамкорлиги бошқармаси бошлиғи Ричард Коллин билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.