“КЎНГИЛ ОБОДЛИГИ” КЎРСАТУВИ ҲАМ ТАРҒИБОТГА БАҒИШЛАНДИ

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш ва  ҳар бир оилада истеъмол маданиятини ошириш бугунги кунда  долзарб мавзулардан биридир. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг асосий мақсадларидан бири ҳам шу. Мазкур мақсадлар йўлида федерациянинг бир қатор ходимлари қаторида Умида Мансурованинг  озми-кўпми  ҳиссаси бор.  У.Мансурованинг   “Юксак истеъмол маданияти”, “Истеъмолчи қонун ҳимоясида”, “Фуқаролар мурожаати ҳамиша эътиборда”   каби ўндан ортиқ мавзудаги  маърузаларидан  республикада фаолият юритаётган кўплаб корхона, ташкилот, муассасаларнинг ходимлари  ва  маҳалла аҳолиси бохабар. Мазкур  маърифий тадбирларда аҳоли, хусусан  ёшлар истеъмолчилик борасидаги билимлари  яъни истеъмол ким, унинг ҳақ-ҳуқуқлари нималардан иборат, муаммоларга дуч келганда кимга ва қандай мурожаат қилиши кераклиги ҳақидаги қизиқарли  маълумотларни олмоқдалар.Бундан  ташқари, оммавий ахборот воситалари орқали олиб борилаётган  тарғиботлар ҳам кўпчиликка фойдали бўлмоқда.

“Ўзбекистон”  телеканалида намойиш этиладиган  “Кўнгил ободлиги”  кўрсатувининг навбатдаги  сонида Матбуот, ахборот, жамоатчилик билан ишлаш ва  хорижий алоқалар бўлими бош мутахассиси  У. Мансурова  Федерация даги фаолияти, оиласи ва жамиятда тутган ўрни ҳақида ҳикоя қилинди.