КЎНГИЛ ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА!

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан қишлоқ жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини изчил давом эттирилишига кўмаклашиш ҳамда қишлоқ аҳолиси учун муносиб турмуш шароитини яр

атиш мақсадида ташкил этилган “Обод хонадон – юрт кўрки” лойиҳаси доирасида Бухоро вилояти, Ромитон тумани, Ҳасанобод қишлоғида истиқомат қилувчи иккинчи гуруҳ ногирони Умид Тоҳировнинг хонадонида таъмирлаш ишлари якунланди.

Республикамизнинг обод хонадонларидан бирига айлантирилган ушбу хонадонда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

 Бухоро вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан маҳалла оқсоқоллари, жамият ишчи-ходимлари учун ифторлик дастурхони ёзилди.