ОБОД ХОНАДОН – ЮРТ КЎРКИ

ЎЗБЕКИСТОН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЖАМИЯТЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ ТОМОНИДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА: “ОБОД ХОНАДОН – ЮРТ КЎРКИ”

Эндиликда мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси маблағлари ҳисобидан, республикамизнинг ҳар бир вилоятидан 1 тадан (2018 йилда) ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадони беғараз тўлиқ капитал таъмирланади. Ҳар биримизнинг хаётимиз, тақдиримиз, яшаш тарзимиз, оилаларимиздаги маънавий муҳит ва фарзандлар тарбиясини маҳалладан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.

Қишлоқ ва овуллар, маҳалларни ободонлаштириш, ҳудудларда бунёдкорлик ишларини амалга ошириш юртимизнинг тарихий ва бебаҳо анъаналаридан бири ҳисобланади. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан қишлоқ жойларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини изчил давом эттирилишига кўмаклашиш ҳамда қишлоқ аҳолиси учун муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида “Обод хонадон – юрт тараққиёти” лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида, Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани “Абад макан” маҳалласида истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган Перихан Халмуратова, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани, “Қорағуппа” қишлоғида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Дилшод Қувонов, Хоразм вилояти, Хонқа тумани “Мадир” қишлоғида истиқомат қилувчи Шаҳло Собирова, Наманган вилояти, Норин тумани, “Фурқат” маҳалласида истиқомат қилувчи Ҳанифа Раҳимова, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, “Уламжи” қишлоғида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Нортожи Саидов, Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, “Термиз” маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Тохир Қобилов, Бухоро вилояти, Ромитон тумани, Хасанобод қишлоғида истимомат қилувчи иккинчи гуруҳ ногирони Умид Тохиров, Андижон вилояти, Асака тумани, “Нурафшон” маҳалласида истиқомат қилувчи, боқувчисини йўқотган Наргиза Абдуқодирова, Фарғона вилояти,

Қувасой шаҳар, Фарғона йўли кўчасида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Бердиқул Алиқулов, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, “Марказий қўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Бойтурсин Сайфуллаев, Навоий вилояти, Кармана тумани, “Тошработ” маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож Абдуваҳоб Хошимов, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи якка-ёлғиз Ганда Қамбарова хонадонларини тўлиқ таъмирлаш, ободонлаштириш, шунингдек, уларнинг уй жойга доир ҳуқуқларини амалга ошириш, мазкур хонадонларда истиқомат қилувчи аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланиши, шунингдек фуқароларга тегишли бўлган турар жойларни давлат рўйхатидан ўтказишга кўмаклашиш лойиҳанинг асосий мақсади қилиб белгиланган. Бир сўз билан айтганда, қишлоқларда амалга оширилаётган бу каби хайрли ишлар юрт истиқболи, эл манфаатига хизмат қилади.