“O`ZBEKISTON 24” ТЕЛЕКАНАЛИДА “ИСТЕЪМОЛ МАДАНИЯТИ” ЛОЙИҲАСИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан “O`zbekiston 24” телеканалида “Истеъмол маданияти” лойиҳаси ташкил этилди. Бугун, 2018 йил 11 май куни лойиҳанинг илк кўрсатуви эфирга узатилди. Кўрсатув ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган ва сотилаётган оздирувчи дориларнинг зарари ҳақида бўлди ва кўплаб соҳа мутахассислари томонидан мавзуга оид фикрлар билдирилди. Лойиҳа давом этади ва келгусида ҳам истеъмолчилар учун фойдали бўлган мавзулар ёритилиб боради.