“O‘ZBEKISTON 24” ТЕЛЕКАНАЛИДА ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚЛАРИ

“O‘zbekiston 24” телеканали “24 студия” кўрсатувининг навбатдаги сони Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг фаолиятига бағишланди. Мазкур кўрсатувда федерация ходими томонидан мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилаётган эътибор, соҳага оид меъёрий ҳужжатлар, уларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, кўрсатув давомида федерация томонидан 2018 йилда истеъмолчилар билан ишлаш борасида инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон 

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир қатор таклифлар берилганлиги, ҳамкор ташкилотлар ҳамда халқаро миқёсда хорижий мамлакатлар билан олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Шунингдек, халқ билан мулоқот ва унинг самараси, ташкилотга истеъмолчилардан тушаётган мурожаатлар ҳамда уларнинг ижобий ечими ҳақида ҳам маълумотлар берилди.