ШИМ СИФАТСИЗ МАТОДАН ТИКИЛГАН ЭКАН

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасига Кармана тумани, “Фарҳод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Ширин” қўрғонида яшовчи фуқаро Бобомурод Хайриевдан мурожаат келиб тушди.

Фуқаро мурожаатида Навоий шаҳрида жойлашган Марказий буюм бозоридаги савдо дўконидан 85 000 сўмга сотиб олган эркаклар шими 3 кун ичида газламаси қизариб яроқсиз ҳолга келиб қолганидан норозилигини билдириб, ушбу муаммони бартараф этишда амалий ёрдам беришни сўраган.

Мурожат жамият мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Сотиб олинган шим ҳақиқатдан ҳам яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланди. Шундан сўнг, дўкон сотувчисига истеъмолчининг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида тушунчалар берилди ва якунида истеъмолчига 85 000 сўм пули қайтариб олиб берилди.