СОТИБ ОЛИНГАН ЯНГИ АВТОМОБИЛНИНГ НОСОЗ ҚИСМИ БОШҚАСИГА АЛМАШТИРИЛДИ

Нукус шаҳар Кызкеткен гузарида яшовчи фуқаро Б.Нуранов 2018 йилнинг 26 январь куни автосалондан 75 миллион сўмга “Neksiya 3” автомобилини харид қилган. Аммо унинг ички қисми (автомобил коробка передачи)да нуқсон борлиги учун уни бошқасига алмаштириб беришни салон ходимларига айтган. Аммо унинг бу мурожаати жавобсиз қолдирилган.

Бундан норози фуқаро Нукус шаҳар прокуратурасига ариза ёзган. Унинг мурожаати Нукус шахар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига жўнатилган.

Ариза жамият ходимлари ҳамда фуқаро Б.Нуранов билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Натижада автомобилнинг ҳақиқатдан ҳам нуқсони борлиги аниқланди. Шаҳар жамияти масъуллари томонидан автосалон ходимларига Ўзбекистон Респубикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни асосида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада автомобилнинг нуқсонли қисми янгисига алмаштириб берилди.