Телевизор бепул таъмирлаб берилди

Корақолпоғистон Республикаси Истеьмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг «ишонч телефони»га Кўнғирот тумани Автокасса ёнида жойлашган SAMSUNG дўконидан Канлыкўл тумани Арзимбеткум ОФЙда истиқомат қилувчи С.Садиков “LG” русумли телевизор сотиб олганлиги, аммо у 6 ой бўлмасдан туриб бузилганлигини, махсулот эгаси таъмирлашдан бош тортаятганлигидан норози булиб мурожат килади.
Истеъмолчи носоз телевизорини кўтариб ҳали дўконга, ҳали маиший сервис хизмат кўрсатувчи корхонага қатнайвериб овора-ю сарсон бўлди. Аммо, унинг эътирозини тинглаб, яқиндан кўмак берадиган киши топилмади. Усига устак товар учун берилган кафолат муддати талонини кўрсатиб, телевизорни таъмирлаб беришларини сўраганида, унга қўшимча маблағ тўлаши лозимлигини айтиб ўтишди.
Бундай ноқулай аҳволга тушиб қолган истеъмолчи Кўнғирот тумани Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўзининг ҳуқуқий манфаатларини тиклаб олди ва телевизор бепул таъмирланишига эришилди.