ЯНГИ “RED MI S2” ТЕЛЕФОН АППАРАТИГА АЛМАШТИРИБ БЕРИЛДИ.

Хоразм вилоят Урганч туман “Чаккашоликор” қишлоғи “Оқ-ариклар” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Абдуллаев томонидан Федерацияда ташкил қилинган “1091 қисқа рақамли ишонч телефони”га “Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган Samsung дўконидан сотиб олган Red-Mi S2 телефон аппарати сифатсиз чиққанлигидан” норози бўлиб қилган мурожаати Урганч шаҳар жамияти томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш жараёнида, истеъмолчи мурожаатидаги ҳолатлар ҳақиқатлиги аниқланиб сифатсиз телефон аппарати янги Red-Mi S2 телефон аппаратига алмаштириб берилди ижобий хал қилинди.