Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи делегацияси  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюрди

Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи делегацияси  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ташриф буюриб, уй-жой коммунал соҳасида қабул қилинган янги  меъёрий ҳужжатлар билан таништириб ўтилди.

Хусусан, мамлакатимизда  2017 йил 2 июнда “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда “Коммунхизмат” агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги ва  “Коммунал хизматларнинг ягона биллинг тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилингани ҳақида маълумот берилди.

Мазкур қарор ижроси бўйича  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вазирлик тизимидаги барча мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Унга кўра,  кўп қаватли уйларни таъмирлаш, иссиқлик таъминотини тўлиқ йўлга қўйиш ишлари аниқ режалар асосида олиб борилмоқда.

Учрашувда мазкур соҳа бўйича икки томон норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, аҳолига замонавий шакл ва усулларни қўллаган ҳолда хизмат кўрсатиш бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. Бу борада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қилиниши лозим бўлган долзарб вазифалар кўриб чиқилди.

Яъни соҳага етук кадрларни тайёрлаш, қонунчилик бўйича истеъмолчиларнинг мажбуриятларини тўлиқ, тўғри  тушунтирилишига эришиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.​