ТЎЛОВ ҚИЛИНГАН, ЛЕКИН АВТОМОБИЛ БЕРИЛМАЯПТИ!

Жорий йилнинг 11 июнь куни Зарафшон шаҳри 11-кичик туманда яшовчи фуқаро Феруз Эргашов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясининг “1091” қисқа рақамли “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Навоий шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда фуқаронинг Навоий шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган “Навоийавтотеххизмат” корхонасига “Nexia 3” русумли енгил автомашина учун тўловни тўлиқ амалга оширгани, аммо шартнома муддати тугаган бўлишига қарамасдан ҳанузгача автомашинани ололмаётганлиги қайд этилган.

Жамият ходимларининг аралашуви натижасида 13 июнь куни фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топди. Ф.Эргашев қисқа муддатда янги енгил автомашинага эга бўлди.