УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб 9 май — Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Сариосиё туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳам эзгу ишлар амалга қўл урилди. Жамият ходимлари туманда истиқомат қилаётган беш нафар уруш фахрийларининг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Уруш қатнашчилари билан дилдан қурилган суҳбатда қонли уруш йилларидан ҳикоялар тингланиб, бугунги дориломон кунлар учун шукроналар келтирилди. Самимиятга йўғрилган ташриф давомида фахрийларга жамиятнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.