“ZELAL TEKSTIL” КОРХОНАСИ ИШЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан аҳоли ўртасида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш,  аҳолининг ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида “Zelal Tekstil” масъулияти чекланган жамиятида “Фуқаролар мурожаатлари ҳамиша эътиборда” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида мазкур корхонанинг ишчи-ходимлари Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятидан хабардор бўлишди. Хусусан, мазкур қонунда фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи, мурожаатнинг шакл ва турлари, уларга қўйиладиган талаблар, бериш ва кўриб чиқиш муддатлари ҳақидаги тартиб-қоидалардан воқиф бўлдилар.

Тадбирда жамият директори ўринбосари Бахтиёр Аҳмедов  корхона фаолияти, унда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берган бўлса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бош мутахассиси У.Мансурова томонидан мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ва соҳага оид меъёрий ҳужжатларнинг ижросини таъминлашда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари томонидан истеъмолчилардан оғзаки, ёзма ва электрон тарзда тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ечими билан ҳам таништириб ўтилди.

         Давра суҳбати сўнггида тадбир иштирокчилари ўзларини соҳа бўйича қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.