Yangiliklar

НОСОЗ ТИКУВ МАШИНА МУАММОСИ

Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани “Оқтош” шаҳарчаси, Осойишта кўчаси 16 уйда яшовчи фуқаро Турдиматов Илҳомжон Ўзбекистон Республикаси  Президенти порталига мурожаат қилган. Унда баён этилишича,  фуқаро Наманган вилояти тижорат банкидан кам таъминланган оилалар учун бериладиган кредит олган ва банк томонидан Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Салима Нурбек” МЧЖга кредит ўтказиб берилган ва истеъмолчи МЧЖдан “Сеганти” русумли қиймати  2 млн 850 минг сўм бўлган тикув машинаси харид қилган. Тикув машинаси орадан бир ой вақт ўтмай носоз ҳолга келган ва мурожаат кунига қадар МЧЖ томонидан бартараф этилмаганлигидан норози бўлган. Ушбу ҳолат Тўрақўрғон туман истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш ижро этувчи аппарати мутахассислари томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, “Салима Нурбек” МЧЖга қонун асосида тегишли тушунтиришлар олиб борилди ҳамда МЧЖ томонидан “Сеганте” тикув машинаси таъмирлатиб берилди.