Yangiliklar

Ҳамма нарса бор, инсоф қани?

Ҳозирги кунда  юртимизда  турли соҳаларда ишлаб чиқариш фаолияти кенг ривожланмоқда. Айниқса, озиқ – овқат  маҳсулотларининг турли-туманлиги кўзни қувнатади. Қай бирини танлашга иккиланиб қолади одам. Аммо, бир қарашда маҳсулотнинг сифат даражасини аниқлаб олиш жуда мушкул ҳолат. Барча корхоналар ҳам маҳсулотнинг сифатига бирдек жон куйдиравермайди. Айрим тадбиркорлар  маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳар бир жараёнида хавфсизлик талабларини бажармаслиги оқибатида баъзи кўнгилсиз ҳолатлар юз бермоқда. Бунга биргина мисол қилиб, яқинда “GOLD” докторская номи остида ишлаб чиқарилаётган колбасанинг ичидан таъбни хира қилувчи қоғоз чиққани одамни сергаклантириб қўяди. Ахир, бу каби эътиборсизлик одамларнинг соғлиғига жиддий зарар келтириши ҳеч гап эмас-ку! Бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун барчамиз бирдек курашмоғимиз керак. Ишлаб чиқарувчиларни эса, инсофга чорлаб қоламиз. Агарда сиз ҳам шундай вазиятга тушсангиз, Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федератсияси “1091” ишон телефонига қўнғироқ қилишингиз ёки ёзма равишда ариза беришингиз мумкин.

Истеъмолчи ҳуқуқи қонун ҳимоясида!