Yangiliklar

Наманганда фирма ҳажга юбораман деб фуқароларни чув туширди

Наманганда махсус фирмалардан бири фуқароларни ҳаж зиёратига жўнатаман деб ваъдасини бажармаган.

Маълум бўлишича бир гуруҳ фуқаролар Наманган шаҳридаги махсус фирмага ҳажга кетиш учун мурожаат қилган. Лекин визанинг кечикиши сабабли уларнинг иши битмай қолган. Бироқ ишни оҳиригача якунламаган фирма фуқаролардан олган пулини қайтариб бермаган.

Шунда жабрланувчи Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига мурожаат қилди.

Натижада тадбиркордан 7 500 доллар қайтариб олинган.