Yangiliklar

Ҳисоб рақамга тушмай қолган тўловлар

Истеъмолчи Исақов Қодиржон Ўзбекистон истеъмолчиларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, Данғара туман ичимлик суви корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизматлар юзасидан норози бўлиб мурожаат  қилган.  Данғара туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан “Сувоқова” ДУК туман филиали мутахассислари иштирокида холат  ўрганиб чиқилди ва ичимлик сувидан 345 000 (уч юз қирқ беш минг) сўм ҳақдорлигини аниқлаб, фуқарога амалий ёрдам кўрсатишди. Маълум бўлишича, истеъмолчининг ўз банк пластик карточкаси орқали  ичимлик суви корхонасига тааллуқли бўлган тўловлари анчадан буён абонент рақамига туширилмасдан қолиб кетган.

   Ўрганиш ишлари жараёнида юқоридаги маблағларнинг истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига туширилиб, унинг ичимлик суви тўловларидан 345 000 сўм ҳақдорлиги бўйича маълумотнома олиб берилди.