Yangiliklar

Яна бир автомашина ўз эгасига етказиб берилди

Қиш бошлангандан буён Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига газ ва электр энергиясидан норозилик мурожаатлари кўпайди. Айнан шу муаммолар билан бир қаторда автомашина олиш учун тўлов қилиб, сўнгра ўз вақтида автомобилини ололмаётган юртдошларимиз арз-додлари ҳам кўп сонли мурожаатларни ташкил этмоқда.

Федерацияга келиб тушган навбатдаги ариза Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи Худойберди Мустафоевдан бўлиб, у Қарши шаҳридаги “Ас-Қашқадарё сервис” хизмати томонидан Жентра автомашинаси учун 115.679.409 сўм тўлов қилиб, шартнома тузган. Шартномда келтирилган муддатдан анча вақт ўтиб кетаётган бўлсада, унга авто улови етказиб берилмаётганлигидан қаттиқ норози бўлган.

Аслидаям тўғрида, қанча меҳнатлар эвазига, пешона тери билан топилган пулларидан машина олиш учун тўлов қилгандан сўнг ҳар инсон ўз орзусига вақтида эришишни истайди. Ушбу вазият Қарши шаҳар ижро этувчи аппарати ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Фуқаронинг қонуний ҳуқуқлари автосалон ходимларига тушунтирилди. Натижада қисқа фурсатда Худойберди Мустафоевга “Жентра” автомашинаси етказиб берилди.