Yangiliklar

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мутлақо давлат томонидан молиялаштирилмайди.

Бугун бутун дунёда, ривожланган мамлакатларда ҳам энг катта муаммо бу-ишсизлик. Албатта, меҳнатга лаёқати бор аммо, ишсизлик аталмиш улкан тўсиқ қаршисида турган юртдошларимиз сони кам дея олмаймиз. 2019 йил 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида берган ҳисоботида мамлакатимизда ишга муҳтож аҳоли сони – 1 миллион 391 минг кишини ташкил этиши тўғрисида айтиб ўтилди. Бу рақамлар ҳаётга қанчалик яқин асослай олмаймизу, бироқ янги иш ўринларини яратиш жуда муҳим вазифалардан биридир.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳам ўз режаларида янги иш ўринларини яратиш масаласини ҳам қўйишган. 2019 йил мобайнида республикамизнинг бир нечта туманида 20 та “Истеъмолчи уйи” комплекслари қуриб, фойдаланишга топширилди.  Айнан мана шу истеъмолчи уйларида тикув цехлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини ҳам иш бошлаши натижасида 30 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, 50 та “Истеъмолчи кутубхонаси” қурилди.  Федерация келгусида аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш доирасида ҳам яна янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишни кўзламоқда. Эътиборлиси шундаки, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси давлат томонидан мутлақо молиялаштирилмайди. Ҳар бир саъй –ҳаракат бир инсонни бўлсада муаммосини ҳал этиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига сабаб бўлса, шунинг ўзи кифоя!