Yangiliklar

Жиззахда истеъмолчилар ҳуқуқлари доимий ҳимояда

Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Мевазор” ҚФЙ яшовчи фуқаро Эшимқулов Дилмурод Жиззах шаҳар Истеъмолчилар хукукларини ҳимоя килиш жамиятига кунғироқ килиб, шаҳардаги “Зилол” маҳалласида жойлашган “ЖИДКИЕ ОБОИ” дўкон сотувчиларидан эътирози борлигини билдирган. Унинг айтишича Эшмуродов. Д дўкондан 1 210 000  (бир миллион икки юз ўн минг) сўмга гулқоғоз ва  11 қоп елим кукуни ҳарид килган. Орадан бир ҳафта ўтиб, унинг таъмирланган хоналаридаги гулқоғозлар кўчиб тушган. Ҳолатни сотувчига тушунтиргач, сотувчидан ҳар-хил ҳакоратли сўзлар эшитади. Хуллас, Жиззах шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя килиш жамияти мутахассислари томонидан бу мурожаатдаги ҳолат ўрганилганда  сотувчи ноҳақлиги аниқланган. Сотувчига истеъмолчининг ҳақ ҳуқуқлари тушунтирилди. Шундан сўнг Эшимкулов Дилмуродга 1 210 000 сўмлик сифатли елимли гулқоғоз берилди.

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида ҳам истеъмолчининг бузилган ҳуқуқи тикланди. Тумандаги  “Олтин водий” МФЙ яшовчи Тоғайназарова Ҳилола шахардаги “ЗЕБО”савдо мажмуасидаги дўкондан 890 000 сўмга қўл телефони ҳарид қилган. Орадан ижамиятига кки  кун ўтиб телефон ишламай қолганлиги тўғрисида Жиззах шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя килиш мурожаат килган. Ушбу мурожаат аризачи ва дўкон сотувчиси иштирокида ўрганилиб, телефонда завод томонидан қуйилган камчилик сабабли носозлиги аниқланади ва истеъмолчи Тоғайназарова Ҳилолага худди шундай янги телефон эскисиги алмаштириб берилди.